13 ёшли бола Британия разведкасининг шифрини бузди

13 ёшли бола Британия разведкаси томонидан шифрлар кўринишида яратилган бешта хабарни ўқий олишини кўрсатиб, ҳаммани ҳайратга солди.  
Бунинг учун болага уч ҳафта ва "Mathematica” дастурининг кенгайтирилган версияси керак бўлди, холос.

Айтиш жоизки, ушбу шифрлар Британия ҳукумат алоқалари марказининг (GCHQ) «Can You Find It?» дастури доирасида тармоққа жойлаштирилган.

Абу-Дабилик мактаб ўқувчиси Айман Кампури дастурлашга қизиқади. Келажакда у IT-технологиялар билан шуғулланишни режалаштирмоқда, шу боис ўз кўникмаларини GCHQ сайтида текшириб кўришга қарор қилган. Дастур шартларига кўра, ғолиб Британия разведкасига ишга олинади. 


Бундай танлов Британия махсус хизмати томонидан 2011 йилда ҳам ўтказилганди, ўшанда дастур «Can You Crack It?» деб номланган ва 3,2 миллион фойдаланувчини тўплаган, деб ёзади «The National» журнали.

 



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 1675 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:57
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz