38 ёшли аёл 17 - бор она бўлади

Буюк Британиядаги энг катта оила тўлиш арафасида. 38 ёшли Сью Рэдфорд ўн еттинчи фарзанди дунёга келишини кутмоқда.


Новвойнинг рафиқаси кенжа ўғли Каспер 11 ойга тўлиши билан ҳомиладор бўлган, энди оила келаси йил апрелида янги меҳмонни кутяпти. Ҳозирча бўлғуси фарзанднинг жинси номаълум, бироқ бу янгилик ланкаширлик эр-хотинни қаттиқ ҳаяжонга солган.

Уларнинг тўнғич фарзанди Крис 24 ёшда, ундан кейин 19 ёшли Софи, 18 ёшли Хлоя, 16 ёшли Жек, 15 ёшли Дэниэль, 12 ёшли Люк ва Милли, 10 ёшли Китти, 9 ёшли Жеймс, 8 ёшли Элли, 7 ёшли Эйми, 7 ёшли Жош, 5 ёшли Макс, 4 ёшли Тилли, 3 ёшли Оскар ва 11 ойлик Каспер туғилган.

"Биз ўн еттинчи Рэдфорд апрель ойида оиламизга кўшилишини маълум қилишдан бахтиёрмиз”, деб ёзади Рэдфорд "Facebook” тароғида. Шу билан бирга, британиялик супер-она "Ўзимда ожизликни ҳис қиляпман. Баъзилар буни бор-йўғи эрталабки бетоблик демоқда. Аммо сутка давомида ўзингиз толиқишни ҳис қилиб кўринг-чи”, деб ёзади. 

 



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 2901 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:55
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz