5-ёшлик "шантажчи"лар. Ген? Тарбия?
Бола бошиданми? Бир танишим билан сухбатлашиб қолдим ва гапириб берган
воқеасидан, болаларча бир холат дедиму бошқа тарафдан унинг қизига рахмим
келгани ва 5 ёшлик болалардан бундай хислат қаердан бўлиши мумкин? деган савол
туғилди. Сайтимда шунчаки ўқувчилар билан бўлишиб, фикр алишмоқчиман. Танишим:
- Қизим 5 ёшда, уни боғчага хар куни олиб кетаётганимда кичкина сок, шоколад ва
турли ширинликлар олиб бераман. Боғчадан келибоқ, сўнгги пайтлар яна ширинлик олиб
бераверишимни сўраганида "Эрталаб олиб бердимку" десам "Мен
хаммасини боғчада тарқатиб юбордим" дейдиган бўлди. Албатта бу нарсага
ахамият бермадим, ха бола-да, бўлишган дейман. Аммо , кеча оғзидан сабаблари
чиқиб кетди. Гурухида бир қизча ва болакай бўлиб, аввалига қизча
"Бермасанг тарбиячимга айтаман, олиб қўяди, ва сени уришади, мумкинмас
боғчага ширинликни ўзи билан олиб келиш" деб ширинликлари билан бўлишишга
мажбурлар экан. Кетидан бироз ўтмай, бир шумтака болача хам қўшилиб,
"менга хам ширинликларингдан бермасанг мен хам айтиб бераман" деб
қўшиларкан. Бу воқеа икки уч маротаба такрорланган ва сўнггисида танишимнинг
қизини сабри чидамай йиғлаб юборган, сабаби уни ўзига қолдиришмаган. "Хеч
бўлмаса ярмини ол, менга қолмаяптику" деса хам, "Йўқ, хаммасини
берасан, бўлмаса айтиб бераман ва сени уришади" дебди. Хеч нарсаси
қолмаган қизалоқча хўрлиги келиб йиғлаб юборган. Тарбиячи хеч нарсадан бехабар,
йиғлаётган қизалоқни уришиб берган "Нега кап-катта қиз йиғлайсан?!"
деб. У эса сабабини айтишга қўрққан. Хуллас, бундан хабардор танишим боғчапаси
билан бу холатни муроса қилиб, у учун асосийроғи, тарбиячини муносабатини
хам хал қилган. "Қизиқ, нега болам сиздан шу қадар қўрқади?" Энди бу
мавзуни кўтарганим сабаби. Тўғри болалик, тўғри бегунохроқ бир холатдир. Аммо
шу кичик воқеачадаги халиги қизалоқнинг индамайгина йиғлаш билан овунгани мени
таъсирлантирди. Савол қийнагани эса, 5 ёшлик болакайларда "шантаж"
аломатлари хам бўларканда дедим... Ўқувчилар билан мухокама қилмоқчи бўлганим ,
бу бола тарбиясига боғлиқ нарсаларми, генми ёки бу шунчаки шўхликми? (давомий
а?) Балки оилавий шароити тўғри келмаган болакайлар ширинлик учун шундай
йўл тутармикан? Биласизми, шунчаки вақт ўтиб, катта бўлиб, қандайдир катта ва долзарб
муаммодаги салбий натижа кўрсатганидан кўра, шу негизидан, болалигидан
кузатилаётган холатларга эътибор қаратиш керакмикан дейманда. Тахлил ва олдини
олиш учун фикрларни чархлаш... Мисол тариқасида, болалигимда ўзим эшитган икки
хикояни эслатмоқчиман, буни менимча хамма эшитган бўлса керак. Биринчи хикоя
бу, шароити оғир оиланинг боласи, ўз қўшнисини товуқхонасидан тухум
ўғирлаб келиб, онасига берганида, у қаердан олдинг демаганам, уришмаганам.
Қайтанига мақтаб, боқувчим деб тухумни пишириб ейишган. Натижада бола катта
бўлиб , ўғри бўлиб кетиб, қамалганида, судда онам айбдор, чунки мани
болалигимда уришмаганди деган экан. Иккинчи хикоя, бир йигит ўз устози бўлган
файласуфга, у каби фарзанди тарбияланишини ният қилганини айтганида, болалик
бўлганида чақалоқлигидаёқ келтиришини сўраган. Фарзандлик бўлган йигитча, ўн кунлардан
кейин чақалоқни келтирса "Эссиз, кечга қолибсизлар" деган экан.
Эшитганмисизлар?
Хулоса ўзингиздан. Хуллас, бу мавзуда фикрлар билан изохларда бўлишамиз. | |
Категория: FIKR MULOXAZA | | |
Просмотров: 1563 | |
Похожие материалы
Shahzoda ft. Shoxrux - Ket mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Время: 15:31
Добро Пожаловать, Гости
Добро Пожаловать, Гости
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |
Сделать бесплатный сайт с uCoz