7 декабрь — душанба кимлар учун дам олиш куни эмас?
Бироқ Kun.uz таҳририятига ушбу масалада кўплаб саволлар келиб тушди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан боғланиб, масалага ойдинлик киритдик. Демак, 2015 йил 7 декабрь душанба куни олти кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун дам олиш куни эмас. Уларнинг 2015 йил декабрь ойи учун белгиланган иш меъёри ўзгаришсиз қолади. Беш кунлик иш ҳафтасига эга, шанба ва якшанба дам олиш куни бўлган ишчи-ходимлар эса ушбу санада ҳордиқ чиқаришлари мумкин. 2015 йил 5 декабрь Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121- моддаси талабларига мувофиқ келмагани, яъни шанба байрам арафаси саналмагани учун 2015 йил декабрь ойи учун белгиланган иш меъёри 1 соатга узайтирилади. Мос равишда 2015 йилнинг тўртинчи чораги, 2015 йилнинг ярим йиллиги ва тўлиқ 2015 йил учун белгиланган иш меъёри ҳам бир соатга узайтирилади. Шунингдек, Меҳнат вазирлиги таълим муассасалари, хусусан олий ўқув юртлари талабалари учун душанба — 7 декабрь куни дам олиш куни эмаслигини, ўқув жараёнлари белгиланган тартибда ўтказилишини маълум қилди. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | |
Просмотров: 1825 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости