9 октябрь куни «Умр бекатлари» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтади


9 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан суратга олинган «Умр бекатлари» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА хабар берган.Ҳужжатли фильм қаҳрамони – асли шаҳрихонлик, айни кунларда Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган, бу йил 101 баҳорни қаршилаган Ҳалима ая Қаюмовадир. Бутун ҳаётини темирйўл соҳасига бағишлаган ая 24 ёшидан бошлаб нафақага чиққунига қадар темирйўл ўтказгичи (стрелочник) сифатида ишлади.Ёш ижодкор Лобар Қобилова сценарийси асосида режиссёр Музаффар Эркинов томонидан суратга олинган фильмда аянинг стрелочник сифатида меҳнат қилган илк даврлари бадиийлашган талқинда тасвирланган бўлиб, ёш Ҳалимани ташқи кўриниши унинг ёшлигига ўхшаш таниқли актриса Нигора Каримбоева гавдалантирган.«Ҳужжатли фильм зерикарли асар дегани эмас. Унда албатта бадиийлик унсурлари бўлиши керак», – дейди фильм режиссёри М.Эркинов. Сценарий муаллифининг қайд этишича, Ҳалима аянинг ибратли умр йўли ёшларга ўз касбига садоқат, танлаган йўлида собитқадам бўлиш, меҳр-муҳаббат, фидойилик жиҳатлари билан намуна бўла олади.Фильм тақдимоти ва ижодкорлари билан учрашув 15:00да бошланади.
Тадбирни ёритишни истаган оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳужжатли фильм тақдимотига таклиф қиламиз. Зарур маълумотларни Агентликнинг матбуот хизмати билан боғланиб олишингиз мумкин.Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Республика Киночилар уйида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Адабиёт сарманзиллари», «Дониш дарахти» ва «Уста» ҳужжатли фильмлари тақдимоти бўлиб ўтганди.Ҳозирги вақтда математик олим, академик Маҳмуд Салоҳиддинов, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Рихси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова ҳаёти, илмий ва ижодий фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар тайёрланмоқда, Ўзбекистон халқ артистлари Ҳусан Шарипов, Санъат Девонов, Баҳодир Йўлдошев, Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбеков, Ўзбекистон санъат арбоби Рихсивой Муҳаммаджонов тўғрисидаги ҳужжатли фильмлар сценарийлари устидаги ишлар давом эттирилмоқда.



Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 918 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:54
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz