ҲАҚИҚИЙ СЕВГИ НИМА?


Агарда мени бошқаси билан кўрганда мени рашк қилармидинг?

 

Рашк? Нимага энди рашк қилар эканим?

 

Агарда ўтмишда учрашиб юрган бирон бир қиз билан, қайта кўришиб қолсамчи, унинг олдида эканлигимдан хавотирга тушмасмидинг? У билан кетишимдан қўрқмасмидинг?

 

Йўқ.

 

Мени севмасанг керакда…

 

Сиз нима ҳақида гарираётганингизни тушанмаяпсиз. Севгининг рашк ва йўқотишдан қўрқиш каби ҳислар билан алоқаси йўқ. Мен сизни севаман. Аммо бошқа аёлни ҳалигача унутмаганингиз учун, у билан кетишни афзал кўрсангиз – унда кетганингиз яхши. Бу ҳақиқат. Агарда сиз қолганингизда эди — бу ғирт ёлғон бўлган бўлар эди. Кетганингизда эса – шунчаки бир-биримизга тўғри келмаган бўлар эдик ва кетганингиз яхши эди. Қолганингизда эса, сизнинг ўрнингизга келадиган инсоннинг ўрнини банд қилиб турган бўлар эдингиз. Менга тўғри келадиган инсон эса  — ҳеч қачон мени ташлаб кетмайди. Ҳеч нима ҳақида қайғуриш керак эмас. Ҳамма нарса ҳаммавақт яхши.

 

Сенинг севгинг ғалати экан… Сен, инсонга боғланишни билмайсан, рашк ҳам қилмайсан… ҳалигача нима ҳақида гапираётганингни билмайсан.

 

Севгининг ўрганиб қолиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўрганиб қолиш ва рашк қилиш – бу ўзини севмаслик дегани. Ўзини кимдандир ёмонроқ деб билиш ва кимдандир қўрқиш, қандай бўлсанг шундайлигингча севмасликларидан қўрқиш. Ўзини кимдир билан таққослаш. Инсон ўзини таққослаши керак эмас. Сен қандай бўлсанг, шундайсан. Сенинг ўзингнинг ҳаётинг бор. Сенга эса бу хаёт берилган. Бу хаёт эса куч демакдир. Бу кучни ўзингни кимлар биландир таққослаб ўтказма. Фақат ўзингга қара. Фақат ўшандагина хатога йўл қўймайсан. Ўшандагина ҳеч ким кетмайди. Чунки сен бу инсон сенга тўғри келиш ёки келмаслигини кўра биласан.

 

 

 

Севги деган ажойиб ҳисни ҳар қандай алдамчи туйғулар билан алишманг, деб қолувчи Сизнинг Ажойиб.узингиз.



Категория: SEVGI DUNYOSI
Просмотров: 8831 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 17:20
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz