Айбим судланганим! Фотихам бузилди...(Hikoya)


Исмим ва турар жойимми сир тутаман, чунки гап суз купайиб кетмасин дийман, шахарчамиза кичгина, аммо шу Шахарчада хар бир жойдаги каби хаёт кайнайди.
 
Шундай кунлардан бирида, бу вокеа 3 йил олдин, янъи 2011-йил содир бўлганди, Махаламиз бошида хар Шанба куни бозор бўларди, шунака бозорлардан бирида бозорда савдо килаётган бир Сотувчи кизни севиб, уни кетидан 3 ой сарсон булдим ва ахири кунглига йул топдим, рости бошида у билан шунчаки юрмокчи эдим, аммо кун сайин унга қаттик боғланиб қолдим ва ўша қизга уйланишга карор қилдим. Ота-Онаси билан учрашдим, уларга ёқдим шекилли, рози бўлишди.
 
Хуллас, фотихамиз бўлди, 6 ойлардан кейин тўй қиламиза деб келишдик. Кунлар тез ўтарди , шундай кунларнинг бирида 2 ўртоғим билан билан бир жойда ўтириб, роса ичибмиз ва рўпарадаги столда ўтирган 2 та бола билан тортишиб, четроқда жанжал қилдик, улар нормалный оилани фарзандлари экан, хатто биттасини Отаси фалон жойда бошлиқ экан, биз уларни роса урдик, хатто биттасини йул четида ётган арматура билан бел қисмига 3-4 маротаба урдик. Гапни лундасини айтадиган бўлсам ушалардан бири бир умрга ногирон бўлиб қолиши хам мумкин экан, ва ўша болани Отаси бизни ишимизни судгача ошириб, бизни қамоқга қаматишга хам улгурди , энди ўйланг яқинларим яқинда тўй кўрамиза деб турган пайтда ман қамоқга кетдим, уйдагиларим қанча харакат қилишса хам барибирам мани олиб қола олишмади.
 
1-йил турмада кун кечирдим. Севган ёрим билан гаплашиб турардим, аммо шуни сезардим, хар сафар гаплашганимда қанақадур гапни айтолмасдан қоларди, хуллас муддатим тугагач уйга қайтиб, Ота-Онам кузларида ёш билан кутиб олишди. Уша пайт товба килдим бундан кейин хеч качон ичмайман дея касам ичдим, аммо мани номим қора бўлганди. энди Махалламда хамма манга бошқача кўз билан қарашини билардим.
 
Севганим уйига бордим , У мани қучок очиб кутиб олди ва хонадонига таклиф қилди, уйга кирсам Онаси бор экан, улар тил учида хол сураб, номига қучоклаб қўйдила, бу манга ёкмади. Отаси кечро келиши сабаб улар билан кўришолмай қолдим, уйга келиб дам олдим, эртаси куни Севганим манга йиғлаб телефон қилиб, "Бугун Уйдагиларим Фотиха нонини қайтиришмокчи, кеча Отам уйга келиб нимага у Туримшикни бу ховлига киргиздин” дея Ман ва Онамларга урушиб бердилар , Манга қараб улага "Ман сани туримчик га бермайман, эртага туй учун олиб келинган нозу-нематларини кайтариб обориб бер” дея Онамларга айтди деб Севганим йиғлаб...
 
хуллас Уша кун Севганим уйига бордим, борсам Машинага тўй учун биз томондан юборилган нарсаласни ортишётган экан. тасодифни каранг, яна Севганим Отаси Йук эди. Мани Кўрган Онаси энди Отаси шунака деди, ......жон хафа бўлманг биздан .....га Бошка безовта қилманг дея даже гапимни хам эшитмасдан, машинага ўтириб бизникига кетиб колди.
 
Бироз ўтиб Севганим ёнимга чикди , "Ман факат сизни дейман, Отам мани Оқ килсалар хам розиман, илтимос мани олиб кетин” дея йиғлаб юборди.
 
Сизлардан илтимос, мани бир одамни хаётини барбод килиб, уни бир умр ногирон килиб куйдин деб карғамаслигизни сурардим. У бола олдига боролмадим, чунки уйдагилари все равно мани уни олдига қўйишмасди, телефон орқали у билан боғланиб узримни сурадим. У хам хамма айб бизда эмас, уларда хам айб борлигини айтиб, у хам узр суради мандан ва уни яқин кунларда юриши хақиқатга яқин эканлигини хам айтди. Қанакадур бел кисмига болт куярмиш , хозир хам у билан қуйиқ алоқадаман.
 
бошим котди. Уйдагиларим "Олиб кел ўғлим келинимизни, бизга фарки йўқ, туй қилаверамиз, нима хам киламиз” дейишмоқда. Онаси бошка хонадонимизга бормайла, дарвозадан киритмасдан хайдайман деб кетган эмиш шунинг учун Уйдагиларим у хонадонга бошқа боришмоқчи эмасла ,
 
Хоп, Ман Севганимни олиб келдим хам дейлик, Ота карғишини олган киз бахтли бўлармикин.... Нима қилсам экан ... Фақат Отаси билан кўришиш хақида ёзмаслигизни сўрардим, чунки у Одам мани кўргани кўзи, Отгани уки йук


Категория: SEVGI DUNYOSI | Теги: Айбим судланганим, Фотихам бузилди
Просмотров: 2756 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 17:04
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz