Аёлларга нисбатан қотиллик содир этган жиноятчилар устидан тергов ҳаракатлари якунланди

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудлари ҳамда Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон вилояти ҳудудида бир неча аёлларга нисбатан зўрлик ишлатиб, содир этилган қотиллик жинояти юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланди. Мазкур жиноят Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи А.Ш.Ормонов ва П.Т.Бердалиевлар томонидан 6 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган аёллар ва 5 нафар Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлган аёлларга нисбатан содир этилганлиги аниқланган. Бош прокуратура матбуот хизмати Ўтказилган тинтувда айбланувчилардан ашёвий далиллар олиниб, тўпланган ҳужжатлар билан уларнинг айби тўлиқ исботини топган. Тергов натижаси бўйича кўрсатилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг моддаларига асосан оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда айблов эълон қилинган. Хозирги вақтда жиноят иши айблов хулосаси билан кўриб чиқишлик учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилган.



Категория: FIKR MULOXAZA | Теги: Аёлларга нисбатан қотиллик содир эт
Просмотров: 1155 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 15:58
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz