Алишер Раҳимовга безорилар ҳужум қилди

Шу йилнинг 6 октябрь куни ўзбекистонлик таниқли профессионал боксчи Алишер Раҳимовга бир гуруҳ безорилар ҳужум қилишган. Бу ҳақда  Интернетдаги манбалар боксчининг ўзига таяниб хабар беришмоқда.


 "Мен машғулот залидан чиқиб. Уйга қайтаётгандим, -дейди Раҳимов. - Шу пайт олдимга бир неча киши келиб: «Сиз Алишер Раҳимовмисиз?» деб сўрашди. Сўнгра бирга суратга тушишни илтимос қилишди. Ана шу вақтда улардан бири газ баллончасини чиқариб юзимга сепди. Кейин мени дўппослаб кетишди, таёқ билан оёғимга қаттиқ зарба беришди. Ҳозир касалхонадаман. Бир ҳафтадан кейин енгил машғулотларга киришсам  керак".


Шифокорларнинг сўзларига кўра Раҳимовнинг оёғига қаттиқ зарба берилган, шу боис унинг машғулотларга киришиб кетишига кафолат йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Раҳимов шу йилнинг 4 ноябрь куни Россиянинг Краснодар ўлкасида ўрта вазнли 20 ёшли  россиялик боксчи  Айк Шахназарянга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ энди ушбу учрашув бекор қилинган.

35 ёшли ўзбек боксчиси бугунги кунгача 24та жанг ўтказган бўлиб, шундан фақат биттасида мағлубиятга учраган, қолган барчасини ўз фойдасига, хусусан 12 жангни нокаут билан ҳал қилган.

Manba:darakchi.uz



Категория: SPORT YANGILIKLARI | Теги: Алишер Раҳимов
Просмотров: 2163 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:45
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz