Америкалик фуқаро лотереяда 400 миллион доллар ютиб олди

Америкада ўйналадиган "Powerball” лотереясида Жанубий Каролина штатида истиқомат қилувчи фуқаро 400 миллион доллар ютиб олди.  

Лотерея ташкилий қўмитаси вакилларининг душанба куни берган маълумотига кўра, ютуқли чипта соҳиби ўз исмини сир сақлашга қарор қилган.

Лотерея ғолибининг ташкилотчиларга айтишича, у бахтли чиптани рафиқасига хот-дог олиб бериш учун тўхтаган ёнилғи қуйиш станцияларидан бирида сотиб олган.

Дўконда хот-дог бўлмаган, шунда у 20 долларни лотерея чиптасини сотиб олишга сарфлашга қарор қилган. Жекпот соҳибининг сўзларига кўра, у ҳаётида иккинчи бор лотерея чиптасини сотиб олган.

Қайд этиб ўтамиз, "Powerball” лотереяси шартларига кўра, ғолиб ютиб олинган пулни 29 йил мобайнида бўлиб-бўлиб олиши ёки маблағларнинг бир қисмини йўқотган ҳолда бир марталик тўловга рози бўлиши мумкин, деб ёзади "Lenta.ru”.

Агар Жанубий Каролиналик фуқаро иккинчи вариантни танласа, у 233 миллион доллар олади. 



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 1023 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:56
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz