Америкалик жарроҳлар куйиб қолган ўт ўчирувчига янги юз кўчириб ўтказишди
Хардисон 2001 йилда олов ичида қолган аёлни қутқариш жараёнида юз қисми қаттиқ куйганди. Ёнғиндан кейин унинг кўзлари деярли кўрмай қолган, юзи эса бутунлай куйиб кетган. Сўнгги 14 йилда уни 71 маротаба операция қилишган, бироқ ҳар сафар амалиёт муваффақиятсиз чиққан. Унга 26 ёшли нью-йорклик рассом Дэвид Родебау юз донори вазифасини ўтаб берган. Операциядан бир йил олдин у кўча пойгаларида иштирок эта туриб мотоциклда ҳалокатга учраб вафот этганди. «Биз идеал даражадаги донор қидирдик», — дейди жарроҳ Эдуардо Родригез. Родебаунинг юзидан фойдаланиш учун унинг онаси розилик берган. Жарроҳлик амалиёти вақтида шифокорлар беморга янги юзнинг «осилиб» қолмаслиги учун бош суягига кичик ўзгартириш киритишга тўғри келди. Тез орада Хардисоннинг кўриш қобилияти қайтиши кутилмоқда. Бу тиббиёт соҳасида энг кўп тўқима ишлатилган юзни кўчириб ўтиш амалиёти саналади. Бунгача бу турдаги амалиётлар бўлган эсада унда жуда кам қисмлар алмаштирилганди. Юз кўчириб ўтказиш операциясида биринчи бемор француз Изабель Динуар бўлган. У 2005 йилда жарроҳлик амалиётини ўтаганди. | |
Категория: DUYNO XABARLARI | |
Просмотров: 1493 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости