10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида амалга оширилган қонли теракт ижрочиларидан бирининг шахси тасдиқланди. Бу ҳақда маҳаллий "АХабер ТВ" телеканали орқали Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу маълум қилди."Анқарада ўзини портлатган икки террорчидан бирининг шахси маълум. Иккинчисининг шахсини аниқлаш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда", дейди бош вазир.Унинг маълум қилишича, бу теракт ташкилотчилигида гумон қилинган 102 киши ҳибсга олинган.Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳри марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террористлар томонидан 2 марта теракт содир этилган эди.Охирги маълумотларга кўра, бу теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 102 нафарга етган.Бу теракт ташкилотчилари сифатида қўлга олинганлар ИШИД ва Курдистон ишчилар партияси аъзолари ҳисобланишади.
|