Анорнинг 9 та фойдали хусусияти
Экспертлар анорнинг организм саломатлигига кўрсатадиган 9 та ижобий таъсирини аниқлади. Шундай қилиб, анор: - гемоглобинни оширади; - уни диабетга чалинган кишилар ҳам тановул қилиши мумкин; - бириктирадиган хусусиятга эга бўлгани учун диареяни даволайди; - организмни радиациядан самарали тозалайди, шу боис анор ифлосланган зоналарда яшовчи кишиларга тавсия этилади; - артериал қон босимини туширади, бунинг учун уни данаги билан истеъмол қилиш зарур; - организмдаги ҳар қандай яллиғланиш жараёнига қарши курашади, шу жумладан кўзлар, жигар, бўғимлар ва буйракдаги яллиғланишларга қарши; - терини ҳуснбузарлар, куйган жойлар ва ёрилишлардан даволайди; - инфекция ва оғриққа қарши курашади; - организмдаги гормонал мувозанатни тиклайди. Бироқ! Анор шарбатига сув қўшган ҳолда ичиш тавсия этилади, акс ҳолда у тишлар
эмалини шикастлаши мумкин. Шунингдек, анорни кислоталилик даражаси юқори бўлган
гастритда ва ошқозон-ичак трактининг бошқа касалликларида истеъмол қилиш мумкин
эмас.
Manba:darakchi.uz
| |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | | |
Просмотров: 2284 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости