"Ажал жодуси"


23-октябрь куни Алишер Навоий номли киносаройида режиссёр Ҳилол Насимовнинг навбатдаги кинофильмининг премьераси бўлиб ўтди.Мазкур тақдимотда кўплаб кино ихлосмандлари, ОАВ вакиллари, кино ва эстрада  юлдузлари иштирок этишди. Мазкур ўткир сюжетли драма жанридаги "Ажал жодуси" картинаси "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига асосан "Ватан" киностудиясида суратга олинди.

2014 йилнинг декабрь ойида ишлаб чиқаришга туширилган мазкур фильмни суратга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Чорвоқ ва Сўқоқ ҳудудларида, шунингдек, Россия Федерацияси таркибидаги Бошқирдистон Республикасида амалга оширилди.
Режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган мазкур фильмда бутун дунёда жиддий муаммога айланган ноқонуний миграция ва унинг оқибатида юзага келадиган муаммолар – қонунни четлаб ўтган ҳолда, хорижий мамлакатга бориб, ноқонуний меҳнат муҳожирига айланган шахсларнинг машаққатли меҳнати, ҳуқуқсизликдаги оғир ҳаёти ва баъзан аянчли тугаётган қисмати ҳақида ҳаётий мисоллар асосида, таъсирчан йўсинда ҳикоя қилинади.
Дабдабали тўй қилиб, қарзга ботган оила аъзолари жиддий муаммога дуч келади. Оқибатда ота ва унинг икки ўғли пул топиш илинжида мавжуд қонун-қоидаларни четлаб ўтиб, ноқонуний тарзда хорижга ишлаш учун йўл олади. Аммо улар ўзга юртда ҳуқуқсизликда яшаб, аянчли воқеаларни бошдан кечиришга мажбур бўлади. Ана шундай саргардонликлар оқибатида отанинг умри хазон бўлади. Фарзандлар олдида жиддий муаммо кўндаланг турарди: қандай қилиб отанинг жасадини Ватанига олиб кетиш мумкин? 

Қайд этиш жоиз, режиссёр Ҳилол Насимов бунгача ҳам ижтимоий буюртма асосида диний ақидапарастлик оқимларининг яширин фаолияти, уларнинг алдов йўли билан одамларни ўз сафига оғдириши, сохта ваъдаларга учиб, ўз Ватанига қарши қурол кўтарган ҳамда охир-оқибат мусофирчиликда азоб-уқубатда умр кечираётган кишилар, шунингдек, жамиятимизда ҳамон учраб турган ёш қизларни эрта турмушга бериш иллати ва бошқа долзарб мавзуларда «Алданган аёл», «Тубанлик», «Одноклассники.ру», «Гумроҳлар» каби фильмларни суратга олган.

 


Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 2164 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 09:07
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz