Банкирнинг ўғли суратга тушаман деб ўзини осиб қўйди

Москвалик машҳур банкирнинг ўғлини уйида осилган ҳолда топишди.  

14 ёшли бола "Рус ипотека банки"нинг директорлар кенгаши аъзосининг фарзанди.

Vesti.ru сайтининг хабар қилишича, ушбу ҳалокат бола ўз жонига қасд қилиш мақсадида содир этилмаган. У ўзига тўқ оилада яшаган, бундан ташқари, у яқин кунларда Лондонга ўқишга кетишга тараддуд кўрган. 

Таҳминларча, бола шунчаки интернетга жойлаш учун ноодатий сурат олмоқчи бўлган, режа эса фожеали якун топган. 

Нашрнинг хабар қилишича, бола сўнгги бор яқин қўшнисига 2 март куни 18:10да хабар юборган.
  
Ўғлини ҳушсиз ётганини кўрган ота унга сунъий нафас беришга уринган, сўнгра қўшнилардан тез ёрдам чақиришни сўраган. Бироқ воқеа жойига етиб келган шифокорларнинг боланининг ўлимини тасдиқлашдан бошқа чоралар қолмаган эди.
    
Аввалига Россия ОАВлари томонидан ҳуқуқни химоя қилиш органларига таяниб, 1999 йилда туғилган бола ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳозирда полиция томонидан бўлиб ўтган воқеа сабаблари ўрганилмоқда.



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: Банкир, сурат, ўзини осиб қўйди
Просмотров: 1850 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 13:52
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz