Бензема «Реал»га қайтиб, машғулот ўтади ва Перес билан учрашди


Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема кеча жамоа ихтиёрига қайтиб келди ва индивидуал тарзда машғулот ўтади. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи чоршанба куни Франция полицияси томонидан ушланган ва бир кун тергов берган эди.
Мадридликлар Бензема машғулотда иштирок этганини расман тасдиқладилар.
"Реал" клуби президенти Флорентино Перес футболчи билан учрашди ва уни тўлиқ қўллашини билдирди. Президент Бенземанинг ҳаракатларида ҳеч қандай жиноят аломати бўлмаганига ишонишини айтган.
Клуб футболчининг профессионаллигини қадрлайди ва у жамоадошлари билан ҳар доим яхши муносабатда бўлганини тасдиқлайди. Бензема олти йил давомида буни намойиш этиб келган ва жамоанинг етакчи футболчиларидан бири бўлган", - дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Бензема "Лион" ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнага қарши товламачилик қилишда айбланмоқда. Жиноятчилар гуруҳи Вальбуэнага обрўйини туширадиган видеолавҳа борлигини билдиришган ва маълум маблағ тўламаса уни оммага маълум қилишларини айтишганди. Ушбу гуруҳда Карим Бензема ҳам бўлгани хабар қилинган.
Шу вақтга қадар суд Бенземага айбланувчи ёки гувоҳ мақомини беришда аниқлик кирита олмай турган эди. Аммо футболчининг ўзи судга иқрор бўлгач, Бенземага айблов билдирилди. Энди фақат Вальбуэнанинг ўзи Бенземани оқлай олиши мумкин. Бугун Вальбуэна ижтимоий тармоқдаги саҳифасида суратини янгилади ва Бензема билан бирга тушган суратини жойлаштирди. Демак футболчи терма жамоадаги ҳамкорини оқлашга ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, футболчи айбдор деб топилган тақдирда унга энг оғир жазо сифатида беш йиллик озодликдан маҳрум этилиш жазоси қўйилиши мумкин.


Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 1057 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 01:20
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz