Бош қомусимизга бир қатор ўзгартиришлар киритилади
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Ҳозирда буларни назарда тутган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда ва ҳужжат партиялар фракциялари йиғилишларида кўриб чиқилмоқда. Депутатлар Асосий қомусимизнинг олтита, хусусан, 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш киритмоқчилар. Ушбу моддалар Парламентнинг назорат функцияларини ва жамоат назорати ваколатларини кенгайтиришга қаратилган. 93 ва 98-моддаларга киритиладиган ўзгартиришлар эса президентнинг бир қисм конституцион ваколатларини Бош вазирга ўтказилишини кўзда тутади. Экспертларнинг фикрича, ушбу ўзгаришлар ижроия органларининг парламент олдидаги масъулиятини ошириш, уларнинг фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш, мамлакатимизда давлат бошқарувининг очиқлигини таъминлаш, кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш, жамиятда партиялар ўртасидаги рақобатни кучайтиришга қаратилган. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | | |
Просмотров: 1064 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости