Ботир Қодиров концерти: Узоқ кутилган дастурда кутилмаган янгиликлар
Хўш, концерт дастурида мухлисларни қандай янгиликлар кутмоқда? Энг аввало, у оддий концерт эмас, балки шоу тарзида ташкил этиладики, айрим ўринларда санъаткорнинг нафақат хонандалик салоҳияти, балки актёрлик, раққослик маҳоратига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Концерт сценарийсини тузишда эса халқаро тоифадаги продюсер Франки Раден таклифларидан ҳам фойдаланилган. Ундаги визуализация ва ёритиш эффектлари дастурнинг байрамона, шукуҳли ўтишига хизмат қилади, деб айтиш мумкин. “Аслида концертни тўлиқ жонли ижрода ўтказишни режа қилган эдик, – дейди хонанданинг продюсери Аброр Пўлатов. – Бироқ дастурнинг шоу тарзида ўтказилаётгани, унда видеоматериаллардан фойдаланилаётгани ва айрим техник сабаблар туфайли фонограммадан фойдаланишга қарор қилинди. Репертуардан шундай қўшиқлар жой олганки, ҳар қандай юраги “катта” санъаткор ҳам уларни ижро этганидан сўнг концертни давом эттиришга куч топа олмай қолиши мумкин. Ана шундай тароналардан бири Ботир Қодировнинг марҳум онасига бағишланган...” Продюсер бизга концертнинг барча тафсилотлари, режалари тўғрисида ошкор қилмади. Аммо узоқ кутилган дастурда мухлислар учун кутилмаган янгиликлар жуда кўп эканини, бунга концерт мобайнида гувоҳ бўлишларини алоҳида таъкидлаб ўтди. | |
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | |
Просмотров: 996 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости