Бу ўйин мия кексайишига қарши курашади
Сан-Францискодаги Калифорния университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари мия кексайишини секинлаштиришга қодир компьютер ўйинини ишлаб чиқди. Синовлар 60 дан 85 ёшгача бўлган кўнгиллиларда ўтказилди. "NeuroRacer” ўйини битта қўшимча вазифага эга пойга симуляторидан иборат. Синовлар жараёнида ўйинчи жойстик ёрдамида автомобилни бошқаришдан ташқари, экранда муайян символ пайдо бўлганида тугмачани босиши керак бўлган. Бунда трассада "тўғри” символлар ҳам, эътибор қаратилмаслиги керак бўлган символлар ҳам учраган. Олимларнинг фикрича, машинани муайян элементларни излаш билан бирга бошқариш мияни машқ қилдириш имконини беради, бу эса ўз навбатида, миянинг бир пайтда бир нечта вазифани бажариш қобилиятини оширган ҳолда, унинг кексайиш жараёнини секинлаштиради ёки тўхтатади. | |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | |
Просмотров: 1526 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости