Челси» футболчилари Моуриньонинг охирги машғулотида муштлашиб кетди Mp3lar.Com



«Челси» клуби футболчилари 17 декабрь кунги машғулот вақтида муштлашиб кетишган.

The Times хабарига кўра, испаниялик ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас жамоадошларидан бирининг оёғига қаттиқ "подкат" ташлаган ва футболчилар ўртасида муштлашув бошланган.

Айнан қайси футболчилар бир-бири билан муштлашгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Воқеа жойига мураббийлар штаби аъзолари етиб келгач, жанжал тўхтаган.

Айтиш керакки, бу «Челси»нинг Жозе Моуриньо бошчилигидаги сўнгги машғулоти пайтида рўй берган.

Жамоа мураббийни кеча узоқ вақт кутилганидек истеъфога чиқарганди.

Унинг ўрнига мавсумнинг қолган қисмида Гус Хиддинк «Челси» бош мураббийи сифатида ишлайди.

Айни вақтда лондонликлар жамоаси 16 тур ўйинларидан кейин 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 16 ўринида жойлашга. Жамоа 17 турни "Сандерленд"га қарши ўтказади.



Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 1500 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 23:23
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz