Дезодорантнинг саломатлик учун хавфли (ми?)

Шифокорлар дезодорантлардаги спрей шаклидаги бирикмалар терида аллергик реакцияларни, астма касаллигини, нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни, кўнгил айниши ва бош оғриқларини келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Баъзида бу кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши ёки мавжуд муаммоларни янада чуқурлаштириши мумкин экан. Спрейли дезодорантнинг йўриқномасига кўра, ундан яхши шамолланадиган хонада фойдаланиш зарур. Бироқ одатда рекламада ёш йигит ваннахонада туриб баллонча таркибини бошдан-оёқ пуркаши намойиш этилади. Бунда хонада газ камераси эффекти юзага келади.

Мисол тариқасида Жонатан Кейпвелл билан юз берган воқеа келтирилмоқда, деб ёзади "Meddaily”. У 16 ёшида юрак хуружидан вафот этган. Олиб борилган текширувлар унинг баданидаги бутан ва пропан газининг миқдори ўлимга олиб келувчи кўрсаткичлардан ўн баравар кўп бўлганини кўрсатган. Бу газлар дезодорантлар таркибида мавжуд. Улар вақт ўтиши билан йигитнинг танасида тўпланиб қолган.

Ёш йигит дезодорантни ҳатто сочларига ҳам сепиб юрган. Натижада, у кислород билан эмас, балки спрей химикатлари билан нафас олган ва бўғилиш оқибатида юраги тўхтаб қолган. Шифокорлар табиий компонентларга эга роликли дезодорантлардан фойдаланишни маслаҳат беришмоқда.

 



Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | Теги: Дезодорант, хавфли, саломатлик учун
Просмотров: 1408 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:15
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz