Дилсўз ва унинг опаси Гулсанам, Фаррухнинг адабини беришди, бироқ...


Ўзбекистон халқ артисти  Гулсанам Мамазоитова ва истеъдодли хонанда Фаррух Раимовнинг “Куёв” деб номланган қўшиғи  бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси узра жаранг сочди. Мазкур мусиқий асар кутилганиданда аъло даражада қарши олинди. Унинг мавзуси, оҳанги, сўзлари ва хонандаларнинг ижро маҳорати барчага манзур келди.Бу ҳали ҳаммаси эмас. Аввал хабар берганимиздек, хонандалар бу қўшиққа ноодатий ва қизиқарли сюжетдан иборат бўлган видеоклип тасвирга олишни режалаштиришган эди. Ваъдага мувофиқ шу бугуннинг ўзидаёқ клипни суратга олиш ишлари бошлаб юборилди. Видеоклип Умид Машраббоев режиссёрлигида яратилмоқда. Оператор Музаффар Юсупов. Клипда Гулсанам Мамазоитова, Фаррух Раимов, Дилсўз бош ролларни ижро этмоқда.Бундан ташқари, Умида Мирҳамидова, Дилноза Исмияминова, Ҳулкар Абдуллаева, Малика Эгамбердиева, Акмал Мирзо ва бошқалар иштирок этишмоқда

.Дилсўз: Бу дуэт тарона клипда бош роллардан бирини ижро этмоқдаман. Ундаги мавзу ҳаётий.  Эр - хотин уриши, дока рўмол қуриши деганларидек, биз ҳам клипда уришиб қоламиз ва опам келиб ёнимни оладилар. Умуман олганда кўп ҳолларда  учрайди. Охири албатта яхшилик билан тугайди. Ўйлайманки, бу ижод маҳсулимиз томошабинларга манзур келади.
Гулсанам Мамазоитова: Мен Дилсўзни инсон сифатида  жудаям ҳурмат қиламан. Яхши қиз, яхши ижодкор. Хабарингиз бор, у турмушга чиқди, ҳозир бахтли ҳаёт кечирмоқда. Куёв бола ҳам бегона эмас. Ўзимизни соҳани ичидаги, шоу-бизнес олами вакили. Умуман ижодларига бефарқ эмасман. Шунинг учун ҳам бу таклифга иккиланмасдан рози бўлдим. Турмуш ўртоғим билан ҳам маслаҳатлашдик. Янги чиқаётган санъаткорларни қўллаб-қувватлаш бизнинг бурчимиз. Қолаверса, бу қўшиқнинг мавзуси ёқди. Севги-муҳаббат мавзуси бўлмасин деганимда, “йўқ, оилавий мавзуни кўтарамиз” дейишди. Сўзлари ҳам жуда манзур келди. Мусиқаси Иқбол Муҳаммаджонов томонидан чиройли басталанган. Клипи ҳам ҳазиломуз тарзда суратга олиняпти. Мухлисларнинг ўзи албатта баҳо беришади. Мен икки ижодкорга  ҳамиша омад тилаб қоламан. 
Фаррух Раимов: Мана бугун биз клипни суратга олиш жараёнидамиз.  Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова билан бирга ижро этган “Куёв” деб номланган дуэтмиз халқимизга маъқул келади деб ўйлаймиз. Дуэт куйлаш таклифи билан чиқдим ва улар бунга рози бўлдилар. “Нима учун айнан Гулсанам Мамазоитова?” деган савол қизиқтираётганлар учун жавобим шуки, мен уларни мухлислариман. Болаликдан қўшиқларини севиб тинглайман. Ижодлари жуда ёқади. Қўшиқнинг муаллифларига келадиган бўлсак, сўзи Нодир Азимов мусиқаси Иқбол Муҳаммадга тегишли. Аранжировкаси эса Фурқат Бобожонов амалга оширган. Тез кунда мухлисларимиз www.popcorn.uz  сайти орқали томоша қилишлари мумкин.


Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 1767 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:47
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz