"Домашний" телеканали Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатди

Шу йилнинг 27 августидан эътиборан Ўзбекистонда "Домашний" телеканали намойиш этилмаяпти.

Бу хақда кабел ТВга реклама жойлаштириш билан шуғулланадиган агентлик вакиллари хабар беришди, деб ёзади Подробно нашри.

Рақамли ТВда эса ушбу телеканалнинг намойиши кабел ТВдан олдинроқ тўхтатилган эди.

Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Бироқ ушбу телеканалнинг намойиш этилмай қўйилиши кўпчилик томошабинларга ёқмаслиги мумкин. Чунки, турк киноижодкорлари томонидан яратилган ва кўпчилик томонидан катта қизиқиш билан томоша қилинаётган "Муҳташам юз йил"  телесериали айнан мана шу телеканалда кўрсатиб келинаётган эди.

 Manba:darakchi.uz



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: телеканали, домашний
Просмотров: 1425 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 10:36
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz