Дунёнинг “энг виждонли” одамлари яшовчи шаҳар аниқланди
Яқинда АҚШда яшаш учун энг хавфли шаҳарлар рейтинги тузилганди. Мана энди аксинча, дунё шаҳарлари ўзига хос ахлоқий рейтинг бўйича баҳоланди. Бунинг учун 16 та мамлакатда кармон билан боғлиқ тест ўтказилди, деб ёзади
Британиянинг "The Daily Mail” нашри. Унга кўра, ҳар бир шаҳарда одамларнинг кўзи тушадиган жойга
оилавий фотосуратлар, алоқа учун маълумотлар ҳамда Хусусан, Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳрида 12 та кармондан 11 таси қайтарилган, Лиссабонда (Португалия) эса фақат битта кармон ўз эгасига қайтиб келган. Уни ҳам голландиялик сайёҳлар қайтарган. Энг қизиғи, бу борада иккинчи ўринни қашшоқлар кўп бўлган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри эгаллади. Бу ерда 12 та кармондан 9 таси қайтарилган. Фуқаролари молиявий жиҳатдан яхшироқ яшашига қарамасдан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бор-йўғи тўртта кармон қайтарилган. Будапешт ва Нью-Йорк шаҳарларида саккизтадан кармон қайтган. Москва эса 7 та кармонни қайтариб, рейтингнинг бешинчи сатридан жой олди. Россия олигархлари ёқтирадиган Лондон шаҳрида 12 та кармоннинг бештаси ўз эгасига қайтарилган. Берлинда олтита кармон ўз эгасини топиб келган. Хўш азиз ўқувчи, сиз бундай ҳолда қандай йўл тутган бўлардингиз?
| |
Категория: DUYNO XABARLARI | |
Просмотров: 3046 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости