Эрдоған Россиянинг Суриядаги асл мақсадини ошкор қилди


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Россиянинг Сурияда амалиётлар ўтказаётганининг асл мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Сиёсатчининг фикрича, Москва Суриянинг Латақия шаҳрида доимий ҳарбий базасини қуришни истайди, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Hurriyet нашри.“Россия агарда Ироқ таклиф қилса, ўз ҳудудида ИШИД жангарилари объектлари бўйлаб зарбалар беради. Бироқ у Сурияда жангарилар марраларига зарба бераётгани йўқ”, - дея қайд этди Эрдоған. Шунингдек, у Россиянинг самолётлари турк ҳаво кенгликларини бузиб кирганига билдирган изоҳи вазиятнинг бутун жиддийлигини акс эттирмаслигини айтиб ўтди.“Ҳа, бизнинг манфаатларимизга зиён етказилди. Бундай шароитда мен телефон қўнғироғи учун маъно кўрмаяпман”, - дея келгусида россиялик ҳамкасби билан телефон қўнғироғи қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 954 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 23:24
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz