Фарғонада илк марта юрак операцияси ўтказилди
Жарроҳлик амалиётида вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази кардиохирурги Жавлон Мўйдинов, жарроҳлик бўлими мудири Иброҳим Умаров, тиббиёт фанлари номзодлари – Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси кардиохирурги Абдуносир Турғунов ва Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг анестезиолог-реаниматологи Санжар Омонов иштирок этди, дея хабар беради ЎзА. Жарроҳлик амалиёти ўтказилган ҳар икки беморда туғма юрак нуқсони – очиқ артериал протокни боғлаб қўйиш операцияси муваффақиятли амалга оширилди ва реанимация бўлимида интенсив муолажалар олиб борилди. Болаларнинг аҳволи стабиллашгач, муолажаларни давом эттириш учун жарроҳлик бўлимига ўтказилди. Фурқат туманининг Томоша қишлоғида яшовчи Мирзахўжа Ниёзхўжаев 1999 йилда туғилган. Қўштепа туманидан Икромжон Иброҳимов эса уч ёшда.Шу чоққача бундай операция Тошкентда ёки хорижда амалга ошириларди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар минг чақалоқнинг 6-7 нафарида туғма юрак нуқсони қайд этилади. Бу хасталикни операция йўли билан бутунлай бартараф этиш ва беморни тўлақонли ҳаётга қайтариш мумкин. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | |
Просмотров: 1118 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости