Финляндия ҳукумати фуқароларга ойига 800 евро беришга тайёр


Финляндия ижтимоий суғурталаш бошқармаси (Kela) ижтимоий ва бошқа имтиёзлар эвазига ҳар бир фуқаро ҳисобига 800 евро миқдорида сўзсиз даромад ёзиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Yle нашри хабар бермоқда.
Янги тизим икки босқичда жорий қилинади. Биринчисида 550 евро эвазига имтиёзлардан қисман воз кечиш, иккинчисида эса 800 евро эвазига тўлиқ воз кечиш кўздан тутилмоқда.
Kela бу тизим мамлакат молиявий тизими тўладан қайта кўриб чиқилишига замин бўлишига умид қилмоқда. Ташкилот тадқиқот департаменти раҳбари Олли Кангаснинг сўзларига қараганда, лойиҳа режаси 2016 йил ноябрига қадар ҳукуматга тақдим этилади.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: ойига, ҳукумат, ФИНЛЯНДИЯ, беришга тайёр, фуқаролар, 800 евро
Просмотров: 859 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:38
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz