Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер Геннадий Головкинга қарши бўладиган эҳтимолий жанг юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.“Бокс давом этиши, яшаши керак. Головкин ҳали қандай юқори марраларга эришишини билмайман. Унга фақат энг яхшисини тилайман. Мен ўз жамоам ҳақида ўйлашда давом этаман. Хамма ҳам шундай қилади.Мен уни шахсан билмайман, у ҳақида ҳеч қандай ёмон фикр билдира олмайман. Агар карьерам давомида 160 фунт йиғганимда у билан бокс тушишим мумкин бўлар эди. Мен унда ҳеч қандай ёмонлик кўрмаяпман. У ўзи билан боксга тушишни истаган йигитлар билан қўлидан келганича бокс тушяпти.Мен бокс ортидан юзлаб миллион доллар ишлаб олдим. Бунинг устига Эл Хеймон билан мустаҳкам алоқаларимиз боис у билан ишляпмиз. Менимча, мен ва Эл билан дунёдаги уч нафар боксчи ишламаса керак: Котто, Пакьяо ва Канело. Улар билан ўз вақтида рингда кўришганмиз. Аммо айни дамда бокс бу — санъат. Агар сен бизнесда бўлишни истасанг, унда биз орқали ўтишинга тўғри келади. Бу нафақат Эл Хеймон ва PBC, ҳатто TMT ҳам бир эканлигини англатади”, — деб ўтган Мэйвезер.
|