Фоҳишахонадаги қотиллик
Ушбу ҳодисалар Гулистонда бўлиб ўтган. Унинг бош «қаҳрамони» Андижон вилоятида туғилган Яҳёбек ўғри, безори йигит сифатида танилиб қолган эди. Чунки у уч марта судланган. Унга нисбатан амнистиялар қўлланганлиги, бир неча бор қисқа муддатларга қамоқ жазоларини ўтагани йигитга дарс бўлмади, деб ёзилади «Адолат кўзгуси» газетасининг 43-сонида. Бу кимсанинг кўзи қиз-жувонларни кўрганда, ўйнаб кетарди. Зангиота туманидаги новвойхоналардан бирига ишга жойлашиб олган йигит зериккандан-зерикар эди. Ўзи каби бошқа вилоятдан келган «Хумор»ни кўриб кўнгли алағда бўлди. Унинг касалманд эканлиги, операция қилинганлиги, шифохонада даволанаётганидан бохабар бўлгач, у меҳрибон акага айланди қолди. — Дўхтирлар ўз йўлига, эскича ҳам қилиш керак, — деди у қизни авраб. — Бизни Андижон тарафларда шунақа зиёратгоҳлар борки, шунақа фолбин-қушночлар борки... Унинг гапларини эшитган қиз тезроқ Андижонга боргиси келди. Йўлга тушишди. Улар ўтирган такси Оҳангарон туманига етиб келгач, кимсасиз да-лада тўхтади. Таксини жўнатиб юборган Яҳёбек қизни бўғиб, ўлдириш билан қўрқитиб, зўрлик йўли билан муродига етади. Гулистондаги учрашув Ишдан зериккан маҳали Яҳёбекнинг телефонни «титкилаб», тасодифий рақамлар орқали таниш орттиришга ишқибозлиги кучли эди. Бундай ишқибозликка ўч аёл ҳам топила қолди. Бир неча бор телефон орқали қилинган мулоқот ва «СМС»лардан сўнг «Дилнавоз» Я.Абдуназаровга учрашув белгилайди. Пулни чўнтакка жойлаб, Яҳёбек Гулистон шаҳрига йўл олди. Айтилган манзил бўйича фоҳишахонани топиб борди. Қўшмачи хотин уни бир фоҳишага рўпара келади. Нафси қонган Яҳёбек тўловга келганда номардлик қилган кўринади, ўзаро келишмовчилик оқибатида у пичоғини қинидан чиқариб, аввал фоҳишанинг сийнасига, кейин қўлига, оёқларига пичоқ санчди. Унинг дод-войини эшитган қўшмачи хотин хонага бостириб кирди. Ҳимояга отланган қўшмачининг ёнида яна бир фоҳиша пайдо бўлди. Яҳёбек унинг ҳам ярим яланғoч елкасига ва қўлига пичоқ санчди. Кетма-кет санчилган пичоқлар оқибатида қўшмачи хотин шу ернинг ўзида жон таслим қилди. Яҳёбек бу сафар ҳам қочишга улгурди. *** «Бузоқнинг югургани сомонхонагача» дейишади. Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан Яҳёбек Абдуназаров номусга тегиш, босқинчилик, қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ, бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суднинг ҳукми билан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Яҳёбек Абдуназаров 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У тайинланган жазонинг 2 йилини турмада, қолганларини қаттиқ тартибли колонияларда ўтайди. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | | |
Просмотров: 3158 | |
Похожие материалы
Shahzoda ft. Shoxrux - Ket mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Время: 19:50
Добро Пожаловать, Гости
Добро Пожаловать, Гости
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |
Сделать бесплатный сайт с uCoz