Фотима Режеметова: “Уй бекаси” сериалига эътирозларим бор
Хабарингиз бор, "ntt" телеканалида намойиш этилаётган "Уй бекаси" комедик телесериали бугунга келиб, ўз томошабинларини топди. Шу муносабат билан сериалда бош ролни ижро этган актриса Фотима Режеметовага баъзи саволлар билан мурожаат қилдик. — "Уй бекаси” сериалининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берсангиз. — Аслида бу сериалда оиламиздан фақат мен суратга тушишим режалаштирилганди. Аммо сериалдаги турмуш ўртоғим ва катта қизим ролини ўйнаши керак бўлган актёрлар билан вақт масаласида муаммолар юзага келгач, ролларни акам ва қизим ижро этадиган бўлишди. — Акангиз билан эр-хотин ролини ижро этиш ўзингизга эриш туюлмаяптими? — Биринчи навбатда биз актёрмиз, роль ўйнаяпмиз. Иккинчидан, биз фақат суҳбатлардагина эр-хотин эканлигимизни билдиряпмиз. Эриш туюладиган саҳналар йўқ. Шунинг учун бу таклифга рози бўлдим. — "Уй бекаси” ҳақида эшитган мақтов ва танқидларингиз... — Ҳозирча танқид эшитганимиз йўқ. Аммо бу сериалга нисбатан шахсий танқидий фикрларим бор. Асар драматургия жиҳатдан бироз бўш. Сценарийда замонавийлик етишмайди. Аслида диалоглар орқали томошабинни табиий кулдиришимиз керак. Бундан ташқари, шарт бўлмаган жойларда ҳам кулги овозини қўйиш томошабинларнинг ғашига тегади. Лекин нима бўлганда ҳам биз телевидениеда янгилик қилдик... Manba:darakchi.uz | |
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | | |
Просмотров: 2008 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости