Англиянинг нуфузи бўйича тўртинчи дивизиони доирасидаги «Ньюпорт» — «Портсмут» (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувда жароҳат олган тўртинчи захира ҳаками ўрнида оддий футбол мухлиси Майк Хердл ишлади. Бу ҳақда Portsmouth News интернет нашри хабар тарқатди.Биринчи тайм охирида захира ҳаками жароҳат олган ва ўйинни давом эттира олмаган. Шундан сўнг стадион сухандони ҳакамликда қобилияти бор мухлислардан ушбу ўринга номзод зарурлиги тўғрисида эълонни ўқиб эшиттирган. Сўровга «Портсмут» клуби мухлиси Хердл лаббай деб жавоб қайтарган.«Ньюпорт»га қарши учрашувдан кейин жамоа устози Пол Кук менга қўл бериб сўрашди. У вазифамни уддалаганимни ва яхши бўлимни ўтказганимни айтди».«Учрашув асосий вақти тугагач, мен уч дақиқа қўшиб берилгани ёзилган таблони кўрсатдим. Бош ҳакам нега бунча вақт қўшиб берилганини сўради. Мен ҳар бир ўйинчи алмаштирилиши учун 30 сониядан, 6 футболчи учун жами 3 дақиқа ҳисоблаганимни айтдим.Уйга қайтганимда бу ҳақда рафиқамга сўзлаб бердим, у эса бунга ишонмади", дейди ушбу мухлис.
|