ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғишидан огоҳлантирди
14-18 март кунлари Қамчиқ довонида ҳаво совиб, қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» маълумотларига асосланиб, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирмоқда. Хабар беришларича, 14-18 март кунлари Қамчиқ довонида ҳаво -10 даражагача совиб, қор ёғиши, 50-100 метрлик туман тушиши, шамол секундига 15-20 метр тезликкача кучайиши кутилмоқда. Айни вақтда, «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 14-18 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса сел келиши хавфи бор. 14-15 март кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларга эса қор тушиши мумкин. Айни вақтда, 16-19 март кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларга эса ёмғирдан ташқари қор ҳам ёғиши мумкин. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | | |
Просмотров: 1012 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости