“Google” ўз автомобилини яратмоқчи

"Google” ўзи ишлаб чиққан транспорт воситасини автоном бошқариш тизимини жорий этиш бўйича автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан кечган муваффақиятсиз музокаралардан сўнг, ўз автомобилини яратишга қарор қилди.

"Google” 2010 йилдаёқ транспорт воситасини автоном бошқариш тизимини ишлаб чиқиши ҳақида эълон қилганди. Компания оддий автомобилни видеокамералар, радарлар ва лазерли масофа ўлчагичлар ҳамда махсус дастурий таъминот билан жиҳозлади. Дастурга "Google Maps” навигация сервисининг картографлари томонидан тўпланган маълумотлар киртилди. Синовлар жараёнида автомобиль компьютер бошқарувида 220 минг километрдан зиёд масофани босиб ҳам ўтди.


Яқинда Германиянинг "Frankfurter Allgemeine Zeitung” нашри, "Google” компанияси автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб берувчи "Continental” компанияси билан ўз автомобили учун деталлар етказиб бериш ҳақидаги шартномани деярли имзолагани тўғрисида хабар берганди. Ҳозирча битим тафсилотлари ҳақида маълумот йўқ, томонларнинг ўзи эса вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Манбаларнинг таъкидлашича, "Google” ўз автомобилини хусусий буюртмачиларга сотмоқчи, шу боис мустақил равишда буюртмачилар чақирган пунктга келувчи ҳайдовчисиз таксини яратиш ғоясини амалга оширмоқчи.

 Manba:darakchi.uz



Категория: INTERNET TARMOG'I | Теги: Google car
Просмотров: 1335 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 14:24
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz