Икки бошли чақалоқ 19 кун яшади

Австралияда 8 май куни дунёга келган икки бошли қизча ҳаётининг 19 кунида вафот этди.

Гўдакнинг ота-онаси Сидней Рене ва Саймон Хоуи чақалоқ дунёга келишидан аввал унда етишмовчиликлар бўлишинидан хабардор бўлганлар. Аммо, аёл аборт қилмасликка қарор қилди, дея хабар бермоқда Metro нашри. 

Шифокорларнинг огоҳлантиришларига қарамай Рене ва Саймон Хоуи болани дунёга келтиришлигини маълум қилишди. “Агар улар тақдирига икки кун ёзилган бўлса ҳам, мен бунга чидайман. Ҳеч бўлмаса бир қанча муддатга мен фарзандим билан бўламан”,-деган эди гўдак отаси бир неча ой аввал. 

Faith (ишонч) ва Hope (умид) исмли гўдакда икки бош, икки мия, аммо битта тана бўлган.  Шифокорларнинг айтишича, ушбу етишмовчилик билан 19 кун ҳаёт кечириш – бу рекорд. 

Икки бошли гўдакларнинг туғилиши камдан-кам кузатилади. Тарихда бу 35 маротаба кузатилган. Ушбу етишмовчилик билан туғилган сўнгги гўдак феврал ойида Ҳиндистонда дунёга келди.  



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: Икки бошли чақалоқ, чақалоқ
Просмотров: 19198 | Рейтинг: 5.0/1

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 17:18
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz