Инсон пардоз қилишни қачондан бошлаган?

Бугунги кунда дунёнинг бирор ерида  пардоз ва парфемирия воситалари кириб бормаган хонадоннинг ўзи йўқ.

 

Ҳар бир киши бундай буюмларга албатта эҳтиёж сезади. Кимгадир совун, яна кимгадир шампун, тиш паста, қўл, оёқ учун кремлар ҳар доим зарур бўлиб туради. Косметик воситалардан етарлича фойдаланяпмиз, лекин унинг тарихи қачонга бориб тақалиши тўғрисида маълумотга эгамизми? Қуйида косметиканинг келиб чиқиш тарихи тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

 

1. Африканинг айрим қабилалари ўзларини душмандан ҳимоялаш, уларни қўрқитиш мақсадида танасининг айрим жойларини, юзларини турли бўёқлар билан бўяб юришган. Маялар ва ҳиндулар эса асосан қирмизи бўёқдан фойдаланишган.

2. Косметикадан ҳақиқий гўзаллик мақсадида бундан 5000 йил илгари Миср хонимлари фойдалана бошлашган. Улар қадимдан чиройли кўринишга муккасидан кетган хонимлар ҳисобланишади. Яноқларини бўяш учун айрим мева шираларидан, дудоқларини бўяш учун эса темир оксиди ва гел қоришамасидан, қўл-оёқларини бўяш учун табиий ҳинодан фойдаланишган.

3. Машҳур Миср маликаси Клеопатра ўз гўзаллиги ва жозибасини сақлаб қолиш ва янада гўзал бўлиш учун турли табиий маҳсулотлардан тайёрланган ниқоблардан фойдаланган.

4. Мисрдан сўнг Юнонистон ва Римда косметик воситалар яратишга иштиёқ уйғонди. Косметика сўзининг маъноси ҳам айнан юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, "cоsmо”-бўяниш санъати деган маънони англатади.

 

5. Македониялик Искандар саройида хитойлик хонимлар ҳам бўлиб, улар бўянишни жуда яхши кўрар эдилар. Хитойлик хонимлар нафақат юзларини бўяр, айни пайтда соч рангларини ҳам тез-тез ўзгартириб туришарди. Саройдаги ҳар бир қиз пардоз воситаларидан бемалол фойдалана оларди.

6. Шампун, совун, ласённи илк бора Римликлар яратишган ва амалда қўллаб кўришган.

7. Римлик хонимлар янада гўзаллашиш учун сут ва сут маҳсулотидан жуда кўп фойдаланишган.


8. Ўша даврлардан бошлабоқ пардоз воситаларидан фойдаланиш Европада ҳам кенг ёйила бошлади. Франсуз хонимлари декоратив косметикадан кенг фойдаланишарди. Айни шу пайтларда аёлларнинг пардоз воситаларидан фойдаланиши арестократлик аломати ҳисобланарди. Бундан ташқари улар арестократ кўринишга эга бўлиш учун қошларини бутунлай олиб ташлашарди.


9. Косметика соҳасининг ривож топиши ўрта асрларга бориб тақалади. 1190-йилда қирол Филип пардоз воситаларининг бошқа хилларини ўйлаб топиш учун фармон берди, натижада  кўплаб пардоз воситалари яратилди.



10. 1917-йилда киприк учун махсус бўёқ-туш яратилди. Бироз вақт ўтгач туш учун қути ҳамда шутка ҳам ишлаб чиқила бошланди.

 

Бугунги кунга келиб косметика соҳаси ривожланиб кетди. Қадимда пардоз воситалари турлари қўл билан санарли даражада бўлган бўлса, йиллар ўтиб уларнинг сони янада ошди ва  машҳур брендлар томонидан бир-биридан сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқилмоқда. Яқин кунларда ана шундай пардоз воситаларининг кўргазмаси пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Art Week StyleUz санъат ҳафталигида бўлиб ўтади. 

 



Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK)
Просмотров: 1746 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:07
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz