Юрак хуружлари асосан совуқ об-ҳавода содир бўлади
Европа кардиологлар уюшмаси мутахассисларининг аниқлашича, одамлардаги юрак хуружлари асосан йилнинг совуқ даврида кўпаяр экан. Бу ҳақда "Газета.Ru” нашри ёзади. Юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланган мамлакатлардаги одамлар ўлимининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Даставвал, 16 мингга яқин киши қатнашган тадқиқотнинг мақсади ҳавонинг ифлосланиши ва юрак касалликлари орасидаги алоқани аниқлашдан иборат эди. Олимлар кучли ифлосланган об-ҳаво шароитларида юрак хуружи тез-тез юз беради, деб ўйлаган. Бироқ бу тахмин ўз тасдиғини топмади. Аммо мутахассислар 16 минг кишининг совуққа нисбатан реакциясини ўрганиб чиқиб, паст ҳарорат тери қопламасини рағбатлантиради деган хулосага келди. Маълум бўлишича, тери қопламаси симпатик асаб тизимини ҳаракатга келтириб, юрак хуружига олиб келиши мумкин бўлган адреналин ва бошқа моддаларни ажратар экан. Бундан ташқари, одам совуқ қотганида қон елимшак ҳолатга киради, бу эса тромблар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. | |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | | |
Просмотров: 1422 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости