Юзга қараб касалингизни билиб олишингиз мумкин
«Физиогномика» – ташқи қиёфа ва феъл-атвор ўртасидаги алоқа ҳақидаги фан. Аммо юзга қараб тиббий ташҳисларни ҳам қўйиш мумкин экан. Юзнинг носоғлом қизариши юрак билан боғлиқ муаммоларга, масалан юрак иллатига ишора қилиши мумкин. Шунингдек, ғайритабиий қизарган ёноқлар Иценко-Кушинг касаллигига чалинган кишиларда ҳам учрайди. Бу буйрак усти безларида ёки гипофизда ўсимта пайдо бўлганини билдириши мумкин. Рангпарлик ҳам яхши эмас. Одатда рангпар тери темир моддаси танқис бўлган анемияга ишора қилади. Агар нафақат тери, балки шиллиқ пардалар ҳам шундай бўлса, унда ташҳис 100% тўғри чиқади. Юзнинг кўк тусга кириши нафақат ичкиликка ружу қўйган кишиларда, балки сурункали ўпка касалликларига, хусусан ўпка эмфиземаси ва бронхиал астмага чалинган беморларда ҳам учрайди. Ёноқлардаги оқ доғлар асаб тизими тамом бўлган кишиларда ҳамда вегето-қон томир дистонияси бор беморларда пайдо бўлади. Ёноқлар ва бурундаги жигарранг пигментация буйрак касалликларида ёки қовуқдаги инфекция касалликларида (ҳомиладор аёллар бундан мустасно) юзага келади. Юзнинг яшилсимон тусга кириши ўт-тош касаллигида ва жигар циррозида юз беради. Терининг сариқ тусга кириши – гепатит ва холецистит аломати. Шундай экан, ойнага тез-тез қараб туринг, агар бироз ўзгариш сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг! | |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | |
Просмотров: 1969 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости