“Кафолат” компанияси “Соғлом бола йили”да янги суғурта турларини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Кафолат” давлат-акциядорлик суғурта компанияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

“Кафолат” давлат-акциядорлик суғурта компанияси мамлакатимиз суғурта хизматлари бозорида ишончли ва барқарор фаолият кўрсатиб келмоқда. Компания мамлакатимиз бўйлаб ихтиёрий тиббий, ипотека суғуртаси, банклар ва банк ишини, экспорт шартномаларини комплекс суғурталаш, ижарадаги кўчмас мулкни суғурталаш каби 80 турдаги хизмат кўрсатмоқда, дея хабар беради ЎзА.

– Ҳаётни суғурталаш кенг тарқалган суғурта турларидандир, – дейди суғурта хизматларини ривожлантириш ва филиаллар билан ишлаш бошқармаси бош менежери Акром Шаробиддинов. – Аҳолини, жумладан, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни бахтсиз ҳодисалардан, юқумли касалликлардан, кредит олганларни, шунингдек, хорижга кетаётган шахсларни суғурталаш каби йигирмадан зиёд шахсий суғурта хизматини тақдим этиб келмоқдамиз.         

2013 йилда шахсий суғурта турлари бўйича қарийб 253 мингта шартнома имзоланиб, 1,8 миллиард сўмдан зиёд суғурта пули кирим қилинди. Компания томонидан ушбу йўналишда олинган мажбурият қиймати 1 триллион сўмни ташкил этди. Жисмоний шахсларнинг 1900 дан ортиқ аризаси қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, улар бўйича 426 миллион сўмдан зиёд маблағ тўлангани компаниянинг ўз ишига масъулият билан ёндашишидан далолат беради.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, 2014 йилда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Болажон”, “Саломатлик” ва “Оилавий” каби янги суғурта турлари ишлаб чиқилиб, амалиётга кенг жорий этилмоқда.

Тадбирда журналистларни  қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: Соғлом бола йили, Кафолат
Просмотров: 1087 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 06:56
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz