Хитой юани 2005 йилдан бери максимум қийматга қимматлашди


Хитой миллий валютаси юан 30 октябрда АҚШ долларига нисбатан 2005 йил июлидан бери энг катта ўсишни намойиш қилди.
Бунга Хитой Халқ банкининг Шанхай эркин савдо ҳудудида синов дастурини ишга тушириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги баёноти сабаб бўлган. Бу дастур хитойлик индивидуал инвесторларга тўғридан-тўғри хорижий активларни сотиб олишга имкон беради.
Шанхайдаги савдоларда юань 0,62 фоизга, яъни 1 доллар учун 6, 31 юангача ошди. Бу орада Гонконгда Хитой валютасининг нархи 0,51 фоизга, яъни 1 доллар учун 6, 32 юангача ошди.
Хитой Халқ банки 30 октябрда юаннинг расмий курсини 1 доллар учун 6,34 юань даражасида ўрнатди. Бу олдинги кундаги нархга нисбатан 0,16 фоиз кўпроқни ташкил қилди.
Аввалроқ юан ноябрда доллар, евро, фунт ва иена қаторида жаҳоннинг 5-захира валютасига айланиши мумкинлиги маълум қилинганди.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: қийматга, 2005 йил, Хитой юани, МАКСИМУМ, қимматлашди, Бери
Просмотров: 984 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 17:35
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz