Китоб ўқишни ёқтирмайсизми? Унда ақли заифликка учрашингиз мумкин!

Кўп ҳолларда деменцияни қарилик маразми деб нотўғри айтишади. Аслида деменция – бу орттирилган ақли заифликдир. Энг ёмони бу касалликка анча ёш пайтда ҳам чалиниш мумкин.

Айниқса, спиртли ичимликларга муккасидан кетиш, ўтроқ ҳаёт тарзи, семириш ва ... китоб ўқишни ёқтирмаслик бу касалликка чалиниш эҳтимолини янада кучайтиради.

Деменция ўз моҳиятига кўра касаллик эмас. Бу бош мия ҳужайраларини шикастловчи турли касалликларда намоён бўлдиган синдромдир.

Деменция ҳолатларининг ярмидан кўпи Альцгеймер касаллиги туфайли юзага чиқади. Ушбу касалликда бош мия қобиғидаги асаб ҳужайралари орасидаги алоқа аста-секин бузилади ва ҳужайралар нобуд бўлади. Олимлар ушбу касалликда нейродегенерация жараёнини нима ишга туширишини ҳозиргача аниқлай олгани йўқ, шу боис уни тўлақонли даволай олишмаяпти. Барча деменция ҳолатларининг тахминан 10-20 фоизида бу синдром мияда қон айланишининг бузилиши, бош мия-суяк жароҳатлари, мия ўсимтаси ва ичкиликбозлик туфайли келиб чиқади.   

Деменция ҳолатида нима юз беради?

— Хотира йўқолиши. Деменцияга учраган одам уйига олиб борадиган йўлни, яқинларининг исмини ва кўчаларнинг номини унутиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, бир соат олдин нима юз берганини эслаши қийин бўлади. 

— Тез аччиқланиш, инжиқлик. Тез аччиқланишдан ташқари, қўрқув, безовталик, депрессия кузатилиши мумкин. Деменцияга чалинган одамлар кўп ҳолларда ҳатто яқинларига нисбатан ҳам агрессив бўлиб қолади, бу оиладаги муносабатларни жиддий тарзда ёмонлаштиради.

— Интеллектуал деградация. Одам ўқиши, ёзиши ва мияда оддий математик амалиётларни бажариши жуда қийин бўлиб қолади.

— Ожизлик. Одамда ақли заифлик ривожланиши билан у ўзи ҳақида қайғура олмай қолади ва ногиронга айланади.

Кўп ҳолларда деменцияни даволаб бўлмайди. Инсоннинг руҳий ҳолати аста-секин ёмонлашади. Бироқ бу касаллик ҳаммада ҳам ривожланавермайди. Уни кейинроққа суриш ёки умуман олдини олиш мумкин.

Қандай қилиб деменциянинг олдини олиш мумкин?

— Соғлиғингиз ҳақида қайғуринг. Кексароқ ёшда диабетга чалинган кишиларда деменция ривожланиши икки баравар юқори бўлади. Кашандаларда ақли заифлик ривожланиши эҳтимоли 70 фоизга, гипертонияси бор одамларда эса 60 фоизга юқори.

— Тўғри овқатланинг. Деменция ривожланишининг олдини оладиган моддалар орасида олимлар антиоксидантларни алоҳида кўрсатиб ўтади. Уларга В12 витамини, фолий кислотаси ва Е витамини киради. Ушбу элементлар балиқ, ёнғоқ ва янги узилган сабзавотларда бўлади.

—   Фаол бўлинг. Ўз олдига мақсад қўйиб, унга эришадиган одамлар деменцияга икки ярим баравар камроқ чалиниши аниқланган. Кундалик сайрлар ва секин югуриш ҳам мия ҳужайралари нобуд бўлишидан ҳимоя қилади.

— Мияни машқ қилдиринг. Таълим олишнинг ўзи деменциядан яхши ҳимоя ҳисобланади. Агар ҳар куни китоб ўқиш, кроссвордлар ечиш орқали асаб ҳужайраларига ёрдам берилса, ундан ҳам яхши. Бир нечта чет тилини биладиган ва улардан фаол фойдаланадиган кишилар деменцияга камроқ чалинади. 

 



Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK)
Просмотров: 1637 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:05
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz