КХДРда 200 нафар мансабдор шахс қатл этилади


КХДРда Ким чен Иннинг қатл этилган поччаси Чан Сон Тхэкка яқин бўлган 200 нафар мансабдор шахслар ўлим жазосига ҳукм қилинади. Бу ҳақда Газета.ру сайти Жанубий Кореянинг The Chosun Ilbo нашрига асосланиб хабар бермоқда.

Давлат хавфсизлиги қўмитаси ўтган йили Чан Сон Тхэк қатл этилганидан сўнг унинг тарафдорларини аниқлаш бўйича текширув ишларини ўтказди ва 200 нафар асосий тарафдорлари ҳамда мингга яқин издошларини аниқлади,- деб ёзади нашр.

Қайд қилинишича, унинг мингга яқин оила аъзолари суд ҳукмисиз махсус лагерларга юборилади.
Газетанинг ёзишича, ўлим жазосига ҳукм қилган шахсларнинг 200 нафари меҳнат партияси, ҳукумат ва армиянинг шахсан Чан Сон Тхэкдан буйруқ олган масабдорларидир.

Қатл Кан Кон номидаги ҳарбий академиянинг отиш майдонида, партиянинг юқори лавозимдаги шахслари ҳамда ҳукумат ходимлари кўз олдида бўлиб ўтади



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: КХДРда 200 нафар мансабдор шахс қат
Просмотров: 1232 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 16:59
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz