“Коммерсантъ”: А321да портлаш содир бўлгани эҳтимоли бор


Россиянинг “Когалимавиа”компаниясига тегишли Airbus A321 самолётининг ҳалокати бомбанинг портлаши натижасида содир бўлгани эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетасига интервью берган экспертлардан бири фикр билдирди.
“Экспертлар Россиянинг замонавий тарихидаги энг йирик авиаҳалокат салоннинг портловчи дегерметизацияси туфайли содир бўлганига амин”, - дейилади материалда. Фюзелажнинг бутунлиги кичикроқ бомба портлашининг натижаси бўлиши мумкин эди.
Экспертлардан бири ҳалокатни Pan American компаниясининг 1988 йили Шотландияда қулаган Boeing-747 лайнери билан қиёслади. Ўшанда 270 киши ҳалок бўлган эди.
Текширишлар 3 йил давом этган эди. Мутахассислар лайнернинг топилган парчаларини териб чиқиб, фюзелажнинг бир четида тирқиш ҳосил бўлганини, унинг четлари ташқарига қараб турганини аниқладилар. Бу тирқишни кичикроқ бомба портлаши келтириб чиқаргани аниқланди. Транзисторли қабул қилгич шаклида маскировка қилинган бу бомбани юкхонага топширган йўловчи парвоздан бош тортган эди. Асли ливиялик террорчи бўлган бу йўловчи топилиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: эҳтимоли бор, портлаш, Коммерсантъ, содир бўлган, А321да
Просмотров: 1053 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 03:20
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz