Кореялик шифокорлар ўзбекистонлик бемор болаларни кўрикдан ўтказди
"Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг тиббий
ижтимоий марказида мамлакатимиз ва Жанубий Кореянинг Ин Ха университети
госпитали шифокорлари ҳамкорлигида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож
оилалар фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Германиянинг "Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг "Save the Children” халқаро жамғармаси, KOFIH жамғармаси, Ин Ха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа касалликлар билан хасталанган бемор болалар бепул соғломлаштирилмоқда. – Ўзбекистонга иккинчи марта келишим, – дейди Ин Ха
университети госпитали кардиолог врачи, профессор У Сонг Ил ЎзАга берган
интервьюсида. – 2013 йили мамлакатингиз шифокорлари билан ҳамкорликда
ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнида қарийб минг нафарга яқин
аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатган эдик. Шулардан энг оғир деб топилган уч
беморни Кореяда даволадик. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга
оширилаётган бундай ҳамкорлик тиббиёт тизимида орттирилган илғор тажрибани
оммалаштириш, ўзаро тажриба алмашишда ўз самараларини бермоқда.
Manba:darakchi.uz | |
Категория: SOG'LIK (SIXAT-SALOMATLIK) | |
Просмотров: 1576 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости