Лутфулла Саъдуллаев 75 ёшни қаршилади Mp3lar.Com



Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 18 декабрь куни қутлуғ 75 ёшни қаршилади.

1940 йилда Тошкентда таваллуд топган актёр ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтини тугатади. Сўнг Ёш томошабинлар театрида иш бошлаб, фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда бир-биридан эсдақоларли роллар ижро этади. Кино ва видеофильмлар, телевизион миниатюралар дастурида ижро этган роллари эса 500 дан ортиқдир.



1968 йилда ҳамкасби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева билан турмуш қурган актёр – бугун 3 фарзанднинг отаси, 7 набиранинг севимли буваси.
Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган “Қисмат”, “Ўкинч”, “Мени кечир...” номли китобларини нашрдан чиқарди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаевни таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз. 


Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 1568 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:41
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz