Мария Шарапова акулага дуч келди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Кариб денгизида эшкакли сёрфинг билан шуғулланаётган пайтда акулага дуч келди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Твиттердаги микроблогида қайд этади. "Шиллиққурт тезлигида сузаётган пайтимда менга акула билан учрашиш мутлақо керак эмасди”, - деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Мария Шарапова жароҳати туфайли теннис бўйича АҚШ Очиқ чемпионатида қатнашишдан бош тортганди. Теннисчи олдин ҳам елкаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. 2008 йили у жарроҳлик операциясини бошидан кечиради ва тўққиз ой кортга чиқмайди. Майдонга 2009 йил ўртасида қайтади ва яна кучли йигирматаликдан жой олишга муваффақ бўлади.

 



Категория: SPORT YANGILIKLARI | Теги: Мария Шарапова
Просмотров: 1278 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 19:31
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz