Марказий банк жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари хусусида баёнот берди
Ўзбекистон республикаси Марказий банки жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари тўғрисида расмий баёнот берди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб хорижий тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Баъзи тўлов тизимлари капиталининг амалга ошираётган операциялари ҳажмига нисбатан номутаносиблиги ҳамда рейтинг кўрсаткичларининг пастлиги улар томонидан ўз молиявий мажбуриятларини бажармаслик хавфи мавжудлигидан далолат беради. Шу муносабат билан, республика банклари ва аҳолисининг эҳтимолий йўқотишларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмаларини пул маблағлари бутлигини кафолатловчи шартларда амалга ошириш тартиби жорий қилинди. Жумладан, юқори кредит рейтингига эга бўлмаган тўлов тизими операторлари аванс тўловларини амалга оширишлари ёки суғурта депозитларини жойлаштиришлари ёҳуд банк кафолатларини тақдим қилишлари шарт. Республика банклари бир қатор тўлов тизими операторлари билан операцияларни юқоридаги талабларга мувофиқ ўтказиш бўйича келишувга эришдилар, шу муносабат билан, жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари одатдаги тартибда амалга оширилади. Ҳозирги вақтда ва бундан кейин ҳам Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларнинг халқаро пул ўтказмалари ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади ҳамда фуқароларга пул маблағлари қайси валютада ўтказилган бўлса, худди ўша валютада берилади. | |
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | | |
Просмотров: 1098 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Добро Пожаловать, Гости