Мексикада сув остидан 400 йиллик черков биноси "ўсиб чиқди"


Мексика жанубида сув остида 400 йил олдин қурилган қадимий черков борлиги маълум бўлди.
The Independent нашрининг ёзишича, Мексиканинг Чяпас штатидаги қурғоқчилик туфайли Грихальва дарёсидаги сувлар камайган ҳамда ҳудуддаги сув омборидаги сув ҳажми кескин пасайиб, унинг тубидаги бино юзага чиқиб қолган.
Маълум қилинишича, сув ҳажми 24 метрга пасайиши натижасида, 16 асрга мансуб черков биноси юзага "ўсиб чиққан".
Айни вақтда испан колонизаторлари томонидан қурилган бу бино деворларининг бир неча метрлик қисми сув устида кўриниб турибди. Черковнинг умумий баландлиги 10 метрни ташкил этиши аниқланган. Унинг узунлиги 61 м, кенглиги эса 14 метр.
Қайд этиш керакки, сув остида бундай бино борлиги 1966 йилда маълум бўлган, 2002 йилда у илк бор "уйқудан уйғонган", яъни илк марта юзага чиқиб қолганди.
Лекин бу сафар сув ҳажми кескин пасайгани туфайли у узоқлардан ҳам яққол кўриниб турибди. Аҳоли уни томоша қилиш учун бормоқда.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: ўсиб чиқди, Мексика, черков биноси, сув остида, 400 йил
Просмотров: 1179 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 17:52
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz