Мексикалик қиз 43 минг маротаба зўравонлик қурбони бўлганини маълум қилди


Одам савдоси қурбони бўлган мексикалик Карла Ясинто (Karla Jacinto) CNN телеканалига берган интервьюсида 43,2 минг маротаба номусига тегилганини маълум қилди. У ўсмирлик пайтидаёқ жиноятчилар қўлига тушиб қолган.
Қизнинг сўзларига кўра, у носоғлом оилада вояга етган ва қариндошлари томонидан болалик вақтиданоқ зўровонликларга дуч келган. 12 ёшга тўлганида Мехикода 22 ёшли йигит билан танишади ва биргаликда Мексикада фохишаларни хорижга сотиш бўйича норасмий марказ саналган Тласкала штатидаги Тенансинго шаҳрига боришади.
Ясинтон 15 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтиради, бироқ гўдаги бир ёшга тўлгунига қадар унга кўрсатишмайди. Ниҳоят 2008 йилда полиция уни қулликдан халос этади. Бугун 23 ёшга тўлган Ясинтон турли конференция ва оммавий тадбирларда ўз тарихини сўзлаб берган ҳолда одам савдосига қарши кураш олиб бормоқда. “Вояга етмаганларни ўғирлашади, алдашади ва оилаларидан ажратиб олишади.
Сизлар мени тинглашларингиз керак. Мен билан содир бўлган воқеаларни тушуниб етишингиз керак”, - дейди Карла.
The Independent нашрининг ёзишича, Миграция бўйича халқаро ташкилот (International Organisation for Migration) Мексикада ҳар йили 20 минг киши шу каби жиноятлар қурбонларига айланишади.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: бўлган, қиз, Мексикалик, маълум қилди, маротаба, қурбон, зўравонлик, 43 минг
Просмотров: 1787 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 08:20
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz