"Насаф" клуби ўз тарихида илк марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди


Жиззах шаҳридаги “Марказий” стадионда Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.Финалда Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Кучли ёмғир остида ўтган ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг 64-дақиқасида “Бунёдкор” вакили Акром Комилов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Шундан кейин “Насаф”нинг рақиб дарвозасига босимни кучайтирди. 71-дақиқада Артур Геворкян жарима зарбасидан ажойиб гол киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Орадан 3 дақиқа ўтиб Шерзод Аъзамов бурчакдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. “Бунйёкор” тушкунликка тушмай, ҳужум қилишда давом этди. Натижада, 82-дақиқада ҳисоб қисқарди. Сато Минори томонидан йўлланган зарба Шерзод Аъзамовга тегиб, Элдор Суюнов дарвозасидан жой олди.
Шундан кейин ҳам “Бунёдкор”да ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазиятлар юзага келганига қарамай, “Насаф” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололди.
Шу тариқа “Насаф” ўз тарихида илк марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишга эришди.


Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 889 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 23:23
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz