ОАВ: КХДРда водород бомбасини яратишда 500 киши қатнашди


Шимолий Кореяда водороб бомбасини яратишда 500 нафарга яқин киши иштирок этди. Душанба, 11 январь куни Шимолий Кореянинг “Нодон синмун” газетасининг биринчи саҳифасида уларнинг мамлакат етакчиси Ким Чен Ин билан биргаликда тушган фотосурати эълон қилинди.
Ким Чен Ин водород бомбаси яратувчиларини Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасига таклиф қилди ва улар билан биргаликда эсдаликка суратга тушди. Газетанинг қайд этишича, улар орасида ядрочи олимлар ва технологлар, ҳарбий қурувчилар, ишчилар ҳамда раҳбар кадрлар мавжуд.
"Нодон синмун"нинг қайд этишича, Ким Чен Ин водород бомбаси яратувчилари хизматини юқори баҳолаб, уларга ядровий КХДР қудратини мустаҳкамлашдаги илмий-тадқиқот ишларида муваффақиятлар тилади.

 


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: водороб бомбаси, Шимолий Корея
Просмотров: 1423 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 08:30
Добро Пожаловать, Гости
 
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz